вторник, 9 января 2024 г.

 

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давом этмоқда

 

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан Боғимайдон маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири олдидан йўриқнома ўтказилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг барча маҳаллаларида ана шундай тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 6-сон ИИБ ходимлари навбати билан профилактика инспекторига кўмак кўрсатиш мақсадида маҳаллаларга чиқмоқда.

Масалан, 9 январь куни Боғимайдон маҳалласида йиғилган ходимлар муаммо вужудга келиши мумкин бўлган хонадонларга бориб, профилактик суҳбатлар ўтказди. Хонадонларга профилактика инспектори телефон рақами ва манзили ёзилган ташриф қоғози тарқатилди.

 

Боғимайдон маҳалласи анча тинч ва осойишталик ҳукм сураётган маҳаллалардан ҳисобланади. Ўтган йили давомида бу ерда жиноят содир этилмаган. Шундай бўлса-да, бу ерда ҳам мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий