воскресенье, 7 января 2024 г.

 БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ: ИККИТА ТРАНСФОРМАТОР, БАНКОМАТ, ПАЙНЕТ

 

Кейинги ойлардаги ҳаракатларимиз зое кетмади. А.Деҳотий кўчасида янги замонавий трансформатор ўрнатилгандан сўнг, ишлаб турган эскироғи ҳам ўз жойини топди. Янги ТП дан бир неча хонадонлар бунисига уланди ва натижада трасформаторлар юкламаси кескин камайди. Бугун шаҳар электр тармоқлари корхонаси уста-ходимлари ишни якунлади. Бунинг учун чин дилдан ишлаган бош инженер Холбой Холматов, бригадир Шероз Зокиров, чаққон ва моҳир уста Илҳом Искандаровларга маҳалламиз аҳолиси номидан миннатдорлик билдираман. Вилоят ҲЭТ корхонасининг беш ойча ишлаб, эгаллаб турган вазифасидан бўшатилган бош инженери ўрнига келган Элдор Мамасолиев ҳам ишнинг кетишадан тез-тез хабар олиб турди.

 

Маҳалламиз марказида “Халқ банки” Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Сардор Ўроқов ва бўлим бошлиғи Убайдулла Тошев саъй-ҳаракати билан БАНКОМАТ ЎРНАТИЛДИ. Бу, ўз навбатида, аҳоли учун яратилган яна бир қулайлик бўлди. Банкомат ишлашини синаб кўрдим, яхшилаб сўрасангиз, пул бераркан...

 

Тадбиркор Шокир Қосимовнинг “Лакомка” пишириқ цехига кириш жойида коммунал ва бошқа тўловлар қабул қилинадиган  PAYNET ХИЗМАТИ жорий этилди. Энди маҳалламиз аҳолиси узоққа бормасдан қатор муҳим хизматлардан баҳраманд бўлишлари мумкинн.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий