вторник, 31 декабря 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Кам таъминланган оилаларнинг болалари учун Янги йил байрами уюштирилди



Маҳалламизда ўтказилган Янги йил байрамига кам таъминланган оилалардан 20 нафар  болани таклиф этдик. Болажонларнинг ўйнаб-кулиши барчамизга завқ бағишлади. Айниқса уларнинг ўзи айтиб берган шеъри ёки рақси учун совға сифатида китоб олаёганида, қанчалик мамнунлигини кўрсангиз эди!

 
Болажонлар ўйнаб-кулгач, уларни дастурхонга таклиф этдик. Қорбобо уларнинг ҳар бирига совға топширди.

Янги йил байрам тадбирини ташкил этишда маҳалламиз фуқаролари Бахтиёр Аслиев, Раҳмат Тўлабоев, Абдусалим Жалилов, Зайниддин Нажмиддинов, Орзумурод Норов ва бошқалар муносиб ҳисса қўшдилар.
 
Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий