пятница, 6 декабря 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Ногиронларга совға-саломлар улашилди



Халқаро ногиронлар куни муносабати билан маҳалламиздаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ва шароити оғир, ёлғиз кишиларга совға-саломлар тарқатдик.  Буни маҳалламиздаги қўли очиқ саховатпеша инсонларнинг саъй-ҳаракати натижасида амалга оширдик.

 
Халқаро ногиронлар кунини эзгулик йўлидаги амалий ишга қўл уришимиздан хабардор бўлганлар “биздан қандай хизмат” деб маҳалла марказига келишди. Натижада 20 кишига етадиган ҳар кунлик рўзғорга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари тўпланди. Ҳар бир кишига 25 кило ун, 30та тухум, битта товуқ, икки кило шакар, бир баклажка ўсимлик мойи, иккита кир совуни, макарон тарқатилди.
 
Буларни ёзишдан мақсад амалга оширилган хайрия тадбиримизни мақташ, бу билан кимгадир яхши кўриниш эмас. Саховатпеша инсонларимиз улар ҳақида оғиз очмасликни афзал билишади. Улар чап қўли қилган яхшиликни ўнг қўли билмаслиги ҳақидаги ўгитга амал қилишади. Аммо биз бу ҳақда ёзиб, жамиятимизда ногиронларга маҳалла даражасида ҳам қандайдир мадад кўрсатилаётганлигидан кўпчиликни хабардор қилиш, ўзига тўқ инсонларни ана шундай хайрли амаллар қилишга чақиришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Яна. Суратлар орқали айрим ватандошларимизнинг яшаш шароитларига ҳам бир кўз ташлашингиз мумкин.

 
Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий