Янги йил дастурхони атрофида ўтаётган йилга якун ясаб, келгуси йил
режалари ҳақида суҳбатлашдик. Бундай тадбирлар маҳалладошларни бир мақсад сари
бирлаштириш, улар орасида меҳр-оқибатни кучайтириш йўлида хизмат қилади десак,
муболаға бўлмайди.
Маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига Янги йил байрам
тадбири ташкил этиш ҳақидаги масалани муҳокама қилаётганимизда, фаолларимиздан
бири Ихтиёр Аслиев ёши катталарни ҳам четда қолдирмасдан, дастурхон атрофида
йиғилиб, суҳбат қуриш таклифни билдириб шундай деди:
“Кейинги ойлар давомида маҳалламизда сезиларли ўзгаришлар амалга ошди. Маҳалламизни обод масканга айлантириш йўлида қилинаётган ишларни кўриб турибмиз. Буларнинг ҳаммаси
бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилганимиз оқибатидир. Олдинда янада муҳим ишлар
турибди. Бирлашсак, ҳаммасини уддалаймиз. Дастурхон тузиб, биз учун самарали
ўтган йилга якун ясаб, келгуси йил режаларимиз ҳақида гаплашиб олайлик”. Ихтиёр
Аслиев байрам дастурхони тузишни тўла ўз бўйнига олди.
Маҳалламизнинг ёши улуғ инсонларини, маҳалла ободлиги йўлида хизмат
қилаётганларни ҳамда қўшни маҳаллалар вакилларини таклиф этиб, Янги йил дастурхони
атрофида мазмунли суҳбат қурдик. Қўли ширин Ботур ошпаз пиширган паловхонтўра
датурхонга файз бағишлади. Ёши улуғларимиз дуога қўл очиб, келаётган йил ҳам
баракали, файзли бўлиши тилаб қолишди.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий