Боғимайдон маҳалласи ҳудудида жойлашган 16-сайлов участкасида O’zLiDeP
партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 56-Регистон сайлов
округидан номзод Адхам Шадманов ва мазкур партиядан халқ депутатлари Самарқанд
вилоят Кенгаши депутатлигига 1-Боғибаланд сайлов округидан номзод Бадриддин Насриевлар
билан учрашув бўлиб ўтди.
А.Шадмановнинг ишончли вакили Б.Насриев йиғилганларни номзоднинг меҳнат
фаолияти билан таништирди. А.Шадманов кўп йиллар давомида Давлат мулкини бошқариш
ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида турли вазифаларда,
жамладан, бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юргизган. 2005 йилдан Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари –
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлади. 2015 йилдан Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий
ислоҳотлар қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритмоқда.
Шундан сўнг А.Шадманов сайловчиларни ўз дастури билан таништирди ва
уларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига 1-Боғибаланд сайлов
округидан номзод Бадриддин Насриевнинг ишончли вакили Рустам Ёрмухаммедов
йиғилганларга номзод ҳақида батафсил маълумот берди. Б.Насриев банк ва молия
тизимида турли вазифаларда фаолият юргизган. Жумладан, вилоят молия бошқармаси
бошлиғи, Миллий банкнинг вилоят бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган. У 2002-2014
йиллар давомида “Агробанк” (“Пахтабанк”)нинг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида
фаолият юргизган. Айни пайтда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
лавозимида ишламоқда.
Депутатликка номзод Б.Насриев тўпланганларни ўз дастурида амалга
оширишни мақсад қилиб қўйган вазифалар билан таништирди. Дастурдан, жумладан, фуқароларни
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини яхшилаш, жамоат бошқарувида маҳалла
фаолияти аҳамиятини ошириш, уни халққа амалий ёрдам кўрсатувчи мустақил, кучли
ва таъсирчан фуқаролик институтига айлантириш йўлида қилинадиган ишлар ўрин
олган.
Б.Насриев сайловчиларнинг саволларига жавоб қайтариб, уларни
сайловларда фаоллик билан иштирок этишга чақирди.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий