пятница, 6 декабря 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасига асфальт ётқазилмоқда




 Бундан икки ярим ой аввал реконструкцияси бошланган Афросиёб кўчасига асфальт ётқазиш ишлари бошланди. Ишчилар ва техника воситалари кечгача ишламоқда. Геофизика томонидан бошлаб, пиёда йўлакларига бетон қопламаси ётқазилмоқда.

 
Аммо йўлнинг анча қисмини ва пиёда йўлакларини тартибга келтириш бўйича анча ишлар бажарилиши зарур. Масалан, водопровод ва канализация люклари тўла ўрнатилмаган, қазилган чуқурлар атрофида тупроқ уюмлари ётибди, ишчиларнинг тўда-тўда мақсадсиз туришларини кузатиш мумкин.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий