воскресенье, 22 марта 2020 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Ҳашар ёки шанбаликни ҳисобот учун ўтказмаймиз!



Наврўз байрами арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан олдин ҳам, ундан кейин ҳам маҳалламиз ободлиги йўлида амалга ошираётган ишларимизни давом эттирдик. Чунки бундай хайрли ва савобли амалларни ўзимиз учун, кичик Ватанимиз бўлган маҳалламиз ободлиги йўлида бажараётганлигимизни чуқур анлаган ҳолда ҳаракат қиламиз.

Деярли ҳамма коронавирус балоси ҳақида гапираётган бир пайтда бундай ишлар ҳақида сўз юритиш балки кимгадир эриш туюлар? Аммо гап тозалик, озодалик ва юрт ободлиги ҳақида кетганда, ортиқча саволга ўрин қолдирмаслик керак деб ўйлайман. Чунки, биринчидан, тозалик саломатлик гарови эканлигини яхши биламиз ва, иккинчидан, қанчалик даҳшатли бўлмасин, бу касаллик енгилади, маҳалламиз ободлиги эса қолади.

 
14-15 март кунлари ўтказилган шанбаликдан кейинги икки кун давомида ҳам маҳалламизда ҳашарни давом эттирдик. Маҳалла марказидаги кўримсиз майдонни обод қилдик, четларига гул уруғларини, ўртасига йил бўйи ям-яшил бўлиб турадиган Канада грин уруғини сепдик. Шунингдек, мевали ва манзарали дарахтлар экдик. Таққослаш учун обод этилган майдоннинг ўтган йили сентябрда олган суратини ҳам жойлаштирдим.

 
Обираҳмат ариғини тозалаш ишларини ҳам давом эттирдик. 19 март куни махсус техника воситалари ёрдамида ариқ ичи ва атрофидан чиққан ахлат уюмлари олиб кетилди. Аҳвол шу даражада ачинарли эдики, ариқнинг айрим жойларининг уч-тўрт метр масофасидан бир машина ахлат чиқди.

Маҳалламиз аҳли билан хайрли ишларни давом эттираверамиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд шаҳар Боғимайдон МФЙ раиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий