суббота, 21 марта 2020 г.

Обираҳмат ариғи кўп йиллик ахлатдан тозаланмоқда




Уч кун давомида Обираҳмат ариғини тозалаш бўйича ҳашар уюштирдик. Ҳозирги Обираҳматни кўрганлар бир вақтлар бу ариқдан одамлар сув ичганига, ёзнинг иссиқ кунларида унда болалару катталар чўмилганига ишонмайди. 

Инсон, боз устига ўзини мусулмон деб кўкрагига урадиганлар “маданийлашуви”нинг фаолияти туфайли суви муқаддас ва шифобахш ҳисобланган ариқнинг қандай аҳволга тушиб қолганлигини кўриб қаттиқ истиробга тушусан киши. 

 
Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан бирга Обираҳмат ариғи бўйлаб жойлашга маҳаллалар аҳолиси иштирокида анчагина ишлар бажарилган бўлишига қарамасдан, ҳали ариқни тозалаш, уни ноқонуний қурилиш объектларидан халос этиш учун анчагина ишлар қилиниши лозим.

 
Шуни алоҳида уқтириш лозимки, шу вақтгача ариқ аҳоли томонидан йилига бир марта тозаланарди ва бу етарли эмаслиги аён эди. Биринчи марта бу ишга вилоят ҳокимлиги ташуббуси билан давлат идоралари, керакли техника жалб қилинди.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий