суббота, 21 марта 2020 г.

Обираҳмат тозалигини таъминлаш бўйича амалий ишларга киришилади



Самарқанддаги ариқ, канал ва коллекторлар ҳолатини текшириш ва тозалигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида Вилоят санитария-эпидомологик  осойишталик маркази мутахассисларидан иборат ташкил этилган гуруҳлар жойларда бўлиб, вазиятни ўрганмоқда.

Ана шундай гуруҳлардан бири Обираҳмат ариғи йўналиши бўйича жойлашган маҳаллаларда бўлди. Марказ  мутахассислари Низом Раҳимов ва Дилнур Ҳамидов Боғимайдон, Чилстун, Обираҳмат, Қир ва бошқа маҳаллалар ҳудудидан ўтаётган ариқ тармоғи ҳолатини МФЙ раислари иштирокида ўргандилар.
 
Кўпгина жойларда аҳвол ачинарли эканлиги, бир вақтлар суви муқаддас ҳисобланган ариқ айримлар томонидан чиқинди ташлайдиган жойга айлантирилганлиги афсус билан қайд этилди ва ариқ ҳудудида жойлашган хонадон соҳиблари билан суҳбатлар уюштирилди, уларга ариқни тоза сақлаш бўйича тавсиялар берилди ҳамда бу борадаги масъулият ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий