воскресенье, 7 августа 2011 г.

О блоге


О блоге  

Мой блог об истории, культуре, сегодняшней жизни Самарканда и самаркандцев. В нем будут размещены новости, статьи, интервью, очерки, фото и видео.
 Исходя из своего жизненного опыта и опыта журналиста, постараюсь беспристрастно и взвешенно освещать события, происходящие в моей стране. Вместе с тем, в блоге будут материалы познавательного характера. При этом учитываю, что особенно на узбекском языке мало материала о физическом, духовном, нравственном, сексуальном самосовершенствовании личности. Главное, показать, что никогда не поздно работать над собой.
Иногда затрону упущения и недочеты в сфере народного образования, высшей школы, здравоохранения. Буду говорить о безответственном отношении работников коммунальных служб к своей работе, а также о некоторых других недостатках. При этом убежден, что если журналист раскроет недостатки, а глава администрации города или области тут же их устраняет, от этого выигрывают и общество, и сам руководитель.  Такой хоким может находиться на своем кресле не 2-3 года, как сейчас, а более продолжительное время.   
Уважаемые посетители блога! Жду от вас предложения, советы, замечания.

Блог ҳақида

Ўз фикр-ўйларим билан ўртоқлашиш, атрофимда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бошқаларни хабардор этиш мақсадида блог ташкил этишга қарор қилдим.
Мени авваллари билганлар ҳаётимиздаги камчиликларни танқид остига олган кўплаб мақолалар ёзганлигимдан хабардор. Аммо кейинги 5-6 йил давомида бундай мақолаларим кўринмай қолганди. Бунинг сабаби хусусида гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак: у аксариятга маълум. Ўзини ўзи сақлаш инстинкти, дегандай...
Бу йиллар ичида ҳаёт моҳиятини, яшашдан мақсад нима эканлигини ўйлашга ундайдиган қатор воқеалар бўлиб ўтди. Ўзини Самарқанднинг, қолаверса, бутун Ўзбекистоннинг устуни деб ҳисоблаб келаётган мансабдору пулдорларнинг бир қисми зиндон қилинди, айримлари жазодан қутулиш учун хорижга қочиб кетди, “емоқнинг қусмоғи бор” нақлининг қанчалик тўғрилиги яна бир марта исботланди. Мансаб ва бойлик ҳаёт мазмунини ташкил эта олмаслиги ҳақида баланд овоз билан гапириб, кўпчилик онгига етказиш қанчалик муҳимлиги аён бўлди. Пулни маъбудасига айлантирганлар, мансаб курсисига миниб олиб, босар-тусарни унутганлар диққатини жалб этадиган мисоллар бисёр.
Бошқа томондан, бир қатор яқин биродарларимдан, дўстларимдан айрилдим. Бу ўлим ҳақлигини, одамдан фақат эзгулик қолишини чуқурроқ англашга ундовчи воқелардан бўлди. Бундан ташқари, инсон 60 ёшдан ўтганида беихтиёр “бу дунёга нима учун келгандим, нима қилдим, нималарга эришдим, яна нима қилишим мумкин”, деган саволларга жавоб ахтаришга ҳаракат қиларкан.
Анчагина китоб ўқидим, алломалар фикрларини ўргандим. Одам ҳар қандай шароитда, қайси ёшда бўлишига қарамасдан жисмоний, маънавий, руҳий, жинсий жиҳатдан ўзини такомиллаштириш имконига эга эканлигига ишондим.
Яна хорижда бўлдим, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, юртдошларимизнинг ҳаёти билан танишдим.
Ана шулардан келиб чиқиб, ёзиш учун янги мавзулар пайдо бўлганлигини  ва улар кўплигини таъкидламоқчи эдим. Демак, бу мавзулар блогдаги бўлажак материалларда ўз аксини топади.
  

Комментариев нет:

Отправить комментарий