Ҳурматли дўстлар, азизларим!
Мана, яна бир йилга якун ясаб, янгисига ўтиш арафасида турибмиз.
Ўтаётган йилдан кутган айрим орзуларимиз рўёбга чиқди, айримларини эса
келаётган йилнинг орзу-умидлари рўйхатига киритиб қўямиз. Ҳа, биз Янги йилни
янги орзулар билан қаршилашга одатланиб қолганмиз. Яқинларимизни табриклаганда ҳам
уларга энг эзгу ниятларимизни билдирамиз.
Биз Янги йилни байрам қиларканмиз, бунинг остида ҳеч қандай диний, сиёсий
ёки қандайдир бошқа мақсадни назарга тутмаймиз. Аксариятимиз “Бу бизнинг
байрамми ёки бизга ётми”, деган
саволларни ўзимизга бермаймиз. Байрамни эски йил сарҳисоби ва Янги йилнинг
кириб келиши сифатида нишонлишга ўрганиб қолганмиз. Чунки бизда қабул қилинган
тақвим – календарь бўйича 1 январда йил янгиланади. Шу, холос.
Келинг, ҳар хил хаёллар билан бошимизни банд қилмасдан, Янги йил кириб
келишини нишонлаб, бир-биримизга эзгу истаклар баён қилайлик. Кўпнинг дуоси,
иншооллоҳ, ижобат бўлғай!
Янги йил муборак, азизлар!
Ҳурмат билан,
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий