
Ушбу маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган
оилалар ҳолидан хабар олиб туриш, уларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
яхши анъанага айланган. Айниқса, турли байрамлар арафасида меҳрга ташна
кишиларнинг уйига бориб, икки оғиз ширин сўзу совға-саломлар билан улар
кўнглини кўтаришни маҳалла фаоллари ўз
бурчлари деб билишади.
“Маҳалламизда ўз боқувчисини йўқотган, кам
таъминланган ёки аъзоларидан бири ногирон бўлган оилалар ҳол-аҳволидан мунтазам
хабар олиб туришга ҳаракат қиламиз, – дейди маҳалла оқсоқоли Мирзо Саидмуродов.
– Масалан, фақат кейинги икки ойнинг
ўзида икки марта – Қурбон ҳайити ва Халқаро ногиронлар куни муносабати билан
ушбу хонадонларда бўлиб, совғалар улашдик”.

Янги йил арафасида эса хусусий тадбиркор Шуҳрат Ҳабибов
кам таъминланган оилаларга совға-салом улашиш ташаббуси билан чиқди. Маҳалла фуқаролар
йиғини бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Ушбу хайрия тадбири натижасида 18та
оила ўз байрам дастурхонларининг янада кўркам бўлишига эришишди. “Қўли очиқнинг
– йўли очиқ, деган нақлни эшитганман, – дейди Шуҳрат. – Шу сабабли хайр-саховат
қилиб туришни ўз бурчим деб биламан”.
Юртимиз ободлиги ва ундаги ўзаро тотувликнинг муҳим
гаровларидан бири айнан ана шундай саховатпешалигу юртдошларимиз орасидаги меҳр-муҳаббат
эмасми?!
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий