Буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун Самарқандда кенг нишонланди. Анъанага кўра ушбу санани нишонлаш олимнинг ўзи қурдирган расадхона ёнида ўрнатилган ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.
22 март эрталабдан баҳорнинг илиқ нафаси туфайли тафт олган Кўҳак
тепалиги ёнидаги хушҳаво ва хушманзара пойи расад (ўрта аср манбаларида бу жой
айнан шундай аталган) самарқандликар ва шаҳар меҳмонлари билан гавжум бўлди. Олимлар,
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, шаҳар жамоатчилиги вакиллари бу
ерга тўпланиб, Мирзо Улуғбекни ҳурмат билан ёдлаб, эътибор рамзи сифатида ҳайкали
пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Қуйида ана шу лаҳзалар акс эттирилган суратлар билан танишишингиз
мумкин.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий