воскресенье, 3 мая 2020 г.

Тадбиркор – элга мададкор



Боғимайдон маҳалласидаги 20та ижтимоий шароити оғир, кам таъминланган оилага тадбиркор, "Регал" МЧЖ раҳбари Пўлот Раҳимов томонидан 13 хил озиқ-овқат маҳсулоти ва кундалик эҳтиёж моллари берилди. Етказилган маҳсулотлар оила аъзоларининг сонига қараб алоҳида қутиларга солинган эди.  

Тадбиркорнинг таъкидлашича, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган бу саховатпешалик яна давом эттирилади.

 

Боғимайдон маҳалла аҳли номидан Пўлотхон акага чексиз миннатдорчилик билдирамиз ва барча эзгу ишларига омадлар тилаймиз.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев 






Комментариев нет:

Отправить комментарий