вторник, 30 июня 2020 г.

Боғимайдон. Карантинда ҳам ободонлаштириш ишлари давом этмоқда



Маҳалламиз марказида ўтган йилда бошланган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бугунга келиб ўз натижасини кўрсата бошлади. Арча дарахтлари, атиргул, бошқа хил гул ва райҳонлар кишига ўзгача завқ бағишламоқда.

 
16 март куни уруғи ерга сепилган Канада грин майсаси униб чиқиб, марказимиз ҳуснига ҳусн қўшди. Кўкаламзорлаштириш ишининг тепасида пенсиядаги ўқитувчи, кўп йиллар давомида ўрта мактабга директорлик қилган табиат шайдоси Аъзам Аъламов турибди.


Бу йилги ёғингарчилик “Еттигўр” қабристонида ўт-ўланлар авж олиб, кўпайишига олиб келди. Қабристоннинг маҳалламизга тегишли секторини ўтдан тозалаш ишларини бошлаб юбордик. Бу ишга меҳнатсевар маҳалладошимиз Саъдулло Мизаев бош-қош бўлмоқда. Бошқа маҳаллалар аҳлини ҳам бу савобли ишга қўшилишларини сўраймиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий