вторник, 30 июня 2020 г.

Қабристон ободлиги фақат қора мармартошлар билан ўлчанмайди



Шу кунларда қабристонлардаги ўт-ўланлар сарғая бошлади. Улар инсон сўнги қўним топадиган даргоҳнинг кўринишини бузиб турганидан ташқари, ёниб кетиш хавфи борлиги туфайли ҳам уларни ўриб ташламоқ зарур.

 

Самарқанддаги “Еттигўр” қабристони Боғимайдон маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, унда қарийб 10та маҳалладан майитлар кўмилади. Катта қабристонни фақат унинг штатда турувчи ходимлари томонидан тозаланишига қараб турмасдан, маҳаллалар ҳам ҳар йили имкон қадар бу хайрли ва савобли ишга кўмаклашади.

Биз қабристоннинг Боғимайдон маҳалласига қарашли секторини ўз кучимиз билан бегона ўтлардан тозалаб, қабрлар атрофини тартибга келтирдик. Аммо бошқа маҳаллаларга тегишли ҳудуд аянчли аҳволда: қабрлар усти ва атрофини бегона ўтлар босиб кетган.

 
Тозаланган ва одам қадами етмаган қабрлар атрофидаги фарқни кўриш учун суратларга бир назар солинг. Айримлар ўз яқинлари қабри устига қимматбаҳо мармартош қўйиш билан ўз бурчини бажарган деб ҳисобласа керак. Акс ҳолда, қабристон бундай аҳволга тушмасди.

Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий