понедельник, 15 апреля 2013 г.

“Чилдору” овқатни қилар хуштаъм, танамизга бўлур малҳам


Самарқандлик табиб ва тадбиркор Ҳусан Ҳалимов барча овқатларга ишлатиш мумкин бўлган янги зиравор мажмуини яратди. 15 хил фойдали ўт ва гиёҳни бирлаштирган бу зиравор гулдастаси“Чилдору” деб аталади.

Унинг таркибига киритилган ҳар бир гиёҳ алоҳида олинганда ҳам инсон саломатлиги учун ўта фойдали бўлиб, овқатга ўзгача таъм ва муаттар ҳид бахш этади. Улар бирлашганда эса...

“Раҳматли бобом зиравор ўсимликлар билимдони эдилар. У киши самарқандлик машҳур ошпаз Аҳмаджон Ҳожи Зубайдов учун турли гиёҳларни қўшиб, зираворлар мажмуини тайёрлаб берардилар, – дейди
Ҳалимов. – Ҳожи бобонинг катта автомобиль йўлида жойлашган ошхонасидан доимо иштаҳани қитиқловчи хушбўй ҳид таралиб туришининг сабабларидан бири ҳам шу эди”.

“Чилдору” таркибига назар соладиган бўлсак, у зира, кашнич, укроп, сунбул, занжабил, қора мурч, ялпиз, райҳон каби заравору гиёҳлардан иборат эканлигига амин бўламиз. Хонадонимизда ундан барча турдаги суюқ ва қуюқ овқатларни тайёрлашда фойдаланиб келмоқдамиз. Дарҳақиқат, “Чилдору” нафақат овқат таъмига ижобий таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, у ўз номига яраша қирқ дарга даво бўлаётганлигига ҳам шубҳамиз йўқ.

Тошпўлат Раҳматуллаев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий