пятница, 11 октября 2019 г.

Самарқандда участка cайлов комиссияси раҳбарлари ўқитилди



Самарқандда участка сайлов комиссияси раислари, раис ўринбосарлари ва котибларининг икки кунлик  ўқиши бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг декабрь ойида Олий мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этувчи участка сайлов комиссияси раҳбарларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга бағишланган тренингни Марказий сайлов комиссияси томонидан махсус тайёрланган тренерлар ўтказди.

 
Марказий сайлов комиссияси август ойида 64 нафар тренер тайёрлаган эди. Уларнинг бир қисми Самарқанд вилоятидан бўлиб, улар дастлаб  1604 нафар участка сайлов комиссияси раисларини ўқитди. Иккинчи босқичда 3208 нафар участка сайлов комиссияси раис ўринбосарлари ва котиблари ўқитилди.  Эндиликда, яъни учинчи босқичда участка сайлов комиссияси аъзоларининг ҳаммаси тренингда биргаликда қатнашмоқда.

 
“Ана шундай тайёргарликдан ўтган 4812 нафар участка сайлов комиссияси раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари жойларда округ ва участка комиссияси аъзоларини ўқитади. Бундай тайёргарликнинг натижаси яхши бўлади деб ўйлайман. Зеро сайловларнинг юқори савияда ўтиши ушбу комиссия аъзоларининг тайёргарлик даражасига боғлиқ”, – дейди Марказий сайлов комиссияси тренери Ислом Ҳамдамов.

 Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий