суббота, 23 марта 2013 г.

Самарқандлик адвокатлар Наврўзни нишонлашди


Самарқанд вилояти адвокатлари илк маротаба биргалашиб, уюшган ҳолда Наврўз умумхалқ байрамини кутиб олишди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан йиғилган адвокатлар ўз соҳасидан ташқари катта байрам тадбирларини ҳам кўтаринки руҳда ташкил этиб, ўтказа олиш қобилиятига эга эканликларини намойиш қилишди.  

Вилоят адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Содиқовнинг сўзларига қараганда, палатанинг  328 нафар аъзосидан 93 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Мавжуд 64та адвокатлик тузилмалари (бюро, ҳайъат ва фирмалар)дан 9тасини аёллар бошқармоқда. “Байрам баҳонасида касбдошларни бир жойга тўплаб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашиб олиш касб соҳасидаги ўзаро муносабатимизга, ишимизнинг янада унумли бўлишига ижобий таъсир этишини инобатга олиб, Наврўзни биргаликда нишонлашга қарор қилдик”, - дейди Содиқов.
   Тадбирда сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Алишер Мардиев, Тугал Ражабов ва бошқалар Самарқанд адвокатлари биринчи марта тўлиқ таркибда бир даврада ўтиришганлигини уқтириб, бу уларга бир-бирларининг ишларидан хабардор бўлиб туришга имкон беришини ҳамда ўзаро меҳр ва ишончни мустаҳкамлашини таъкидлашди.

Вилоят адвокатлари орасида 65 ёшдан ошган 24 нафар устоз ва мураббийлар мавжуд бўлиб, уларга ташкилотчиларнинг совға-саломлари улашилди.    

Давранинг янада файзли бўлишида самарқандлик санъаткорлар Зулфия Рашидова, Баҳодир Сирожиддинов, Азим Қувондиқов муносиб ҳисса қўшдилар.

Тошпўлат Раҳматуллаев
             




Суратларда (юқоридан пастга): раҳбарият табриги; аёл адвоткатлар; узстозларги алоҳида эҳтиром кўрсатилди; юристлар ҳам ўйнайди;Зулфия Рашидова кўйламоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий