пятница, 17 апреля 2015 г.

“Рақиб камонига мен доим нишон”

Наманганлик ижодкор Фарҳод Йўлчиев билан бундан 20 йил олдин танишган эдим. Журналист ҳамда бир қатор насрий ва шеърий тўпламлар муаллифи Фарҳод ака ўшанда Наманган вилоят газетаси бош муҳаррири вазифасида ишларди. Камина  “Самарқанд” газетаси таҳририятини бошқарардим.

1995 йилда биз мамлакатимизда энди фаолият юргиза бошлаган Евразия жамғармаси грантини олишга муваффақ бўлган эдик. Грант баҳонасида Фарҳод ака билан Тошкентда танишган эдим.

Фарҳод ака менга ўзининг шеър ва ҳикоялардан иборат “Субҳидамда айтилган қўшиқ” тўпламини совға қилган эди. Тўпламдан жой олган “Очиқ яшайман” шеърини диққатингизга ҳавола этмоқчиман.

Рақиб камонига мен доим нишон,
Дилимда не гап бор – очиб яшайман.
Айтганим ҳақ ахир, сўзимга ишон,
Жумбоқлар тугунин ечиб яшайман.

Қўрқоқлик нелигин билмадим бир зум,
Не учун қўрқишим, чўчишим керак?
Қўрқув ҳиссиёти устун келган кун
Тугаган шам каби ўчишим керак.  


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий