вторник, 12 ноября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Шаҳар прокурори мактабнинг қишга тайёргарлиги билан қизиқди


Самарқанд шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Дилмурод Саидқулов бугун 60-ўрта мактабда бўлиб, таълим муассасининг кузги-қишги мавсумга тайёргарлиги билан танишди. Унга шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Нигора Садинова ҳамроҳлик қилди.

Мактаб директори Шоиста Улуғова меҳмонларни мактаб билан таништирди, унинг истиқболи ҳақида сўзлаб берди. Улар мактаб биноси ва синф хоналарини кўздан кечириб, ундаги шароит ва кузги-қишги мавсумга тайёргарлик ишлари талаб даражасида эканлигини қайд этишди.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий