понедельник, 18 ноября 2019 г.

Профессор Собир Бобоев – 60






Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессори, техника фанлари доктори Собир Бобоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан унинг сафдошу шогирдлари, энг яқин кишилари иштирокида юбилей тантаналари бўлиб ўтди. 

Юбилярни табриклашга келганлар унинг камтарин инсон, тиришқоқ ва самарали натижаларга эга олим, ажойиб устоз ва моҳир раҳбар сифатида энг яхши сўзлар билан тилга олишди.

 
Дарҳақиқат, профессор Бобоевни билганлар домланинг очиқ чеҳраси, илиқ табассуми бир қарашдаёқ одамни ўзига ром қилишини уқтиришади. Уни 15 йил давомида институт ректори лавозимида ишлаган демайсиз бир қарашда. Чунки домла самимийлиги ва ўта камтаринлиги билан ажралиб туради.

Собир Муродуллаевичга узоқ умр, илмий ва педагогик фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз!

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий