вторник, 19 ноября 2019 г.

Маҳалла оқсоқоллари – театрда



Самарқанд шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан якшанба – дам олиш куни шаҳар маҳаллалар кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари оила аъзолари билан театрга таклиф этилдилар. Мақсад уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этишдан иборат эди.

Яхши ишлаган одам мазмунли ҳордиқ чиқаришни ҳам билиши керак. Шундай эмасми? Кейинги пайтларда амалдорларни, турли идораларнинг турли даражадаги раҳбару ходимларини ҳаддан зиёд ишлаши танқид қилинмоқда. Иш жойида ярим кечагача қолиб кетиш, дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлаш одат тусига кириб бўлган эди.
 
Бундай тартибда, аниқроғи тартибсизликда ишлаш мумкин эмаслигини, амалдорлар дам олиш кунини оила даврасида ўтказиши, маданий ҳордиқ чиқариши лозимлигини давлатимиз раҳбари тилга олиб ўтгандан кейин бу борада айрим ўзгаришлар кўзга ташлана бошланди. Аммо бу ҳали аниқ бир тизимга киришга улгурган эмас. Ишқилиб, амалдорларни маданий ҳордиққа даъват “ташкил этиш” билан чекланиб қолмаса бўлгани.
 
Бугун, якшанба куни Самарқанд вилоят мусиқали драма театри вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ва турли идораларнинг ходимлари билан тўлди. Улар қаторида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам бор эди. Шу куни театр саҳнасида Х. Хурсандовнинг “Бир ўлиб кўрайчи” комедияси намойиш этилди.  

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий