четверг, 14 ноября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчаси: пиёдани ким ўйлайди?



Афросиёб кўчасида олиб борилаётган ишларда айрим камчиликлар кўзга ташланиб қолди. Худди бизда сифатли йўл қуришга қодир мутахассислар йўқдек, ҳамма пала тартишликка ўрганиб қолгандек. Ишонмасангиз, келиб кўришингиз мумкин.

Чўзилиб кетган йўл қурилиши давомида пиёдалар манфаати умуман инобатга олинмаган. 3-5 метр чуқурлик атрофи ўраб олинмаган. Болалар мактабга ана шу чуқурликлар ёнидан ўтишга мажбур. Ҳозирча пиёдалар чангу тўзонлар оралаб бўлса ҳам тупроқ уюмлари ёнидан ё устидан юрипти. Эрта-индин ёғингарчилик бошланса лой оралаб юришнинг ўзи бўладими?
 
Боғимайдон аҳолиси яна бир муаммони мутасаддилар диққатига ҳавола этмоқда. Автомобиль йўлини иккига бўлган бетон тўсиқнинг айрим жойларида 1-1,20 метр узунлигидаги бўшлиқ қолдирилиши заур. Масалан, Геофизикадан 400 метрлар ўтгандан сўнг бир чорраҳа бор. Ундан кунига юзлаб одамлар мактабга, болалар боғчасига, маҳалла марказига ўтади. Ҳатто тобут ҳам қабристонга шу ердан олиб ўтилади. Чунки Афросиёб кўчаси маҳалламизни иккига бўлган.
 
Йўл қурувчилар лойиҳада бетон тўсиқнинг айнан шу жойида бўшлиқ бўлиши кўзда тутилмаганлиги учун ҳеч нарса қила олмади. Энди мутасаддилар шу масалани аҳоли манфаатини кўзлаган ҳолда ижобий ҳал қилади деган умиддамиз.

Яна бир гап. Кўп йиллард давомида маҳалла аҳолиси, шу ердаги иккита мактаб жамоаси ана шу чорраҳада светофор ўрнатишни илтимос қилиб, юқори идораларга мурожаат қилган эди. Аммо... Светофор фалон пул тураркан. Ана шу чорраҳада автоавария натажасида оламдан ўтган ва мажруҳ бўлган ўндан ортиқ ватандошларимиз жонидан қимматми шу светофор?!

Қандай бўлса ҳам ишни битириб, фақат пул ишлашни ўйламанг, йўлсозлар!  Пиёда учун озгина бўлса ҳам қулайлик яратинг.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий