суббота, 30 ноября 2019 г.

Газ ва свет саботаж қуролими?


Ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергияси муаммолари ҳар куни кўп марталаб тилга олинмоқда. Мутасаддилар бизда электр етишмовчилиги сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо ЎЗИМИЗНИНГ газимиз хорижликлар уйини иситаётган бир пайтда биз газсиз қолишга маҳкум этилганлигимизни қандай тушуниш мумкин?


Боғимайдон маҳалламизда кечагача бинойидек ёниб турган газ, бугун адо бўлди. Сабабини сўраб шаҳар ва вилоят газ идораларига қилган мурожаатимга ҳеч ким аниқ жавоб беролмади. Кеча бор газ бугун қаерга кетди? Нега бу саволга жавоб беришдан мутасаддилар ўзларини олиб қочади? Нима, бу мамлакатимизда олиб борилаётган янгиланиш, демократик жараёнларга нисбатан саботажми?  

“Саботаж” сўзини ўзбекчага “фитна” ёки “қўпорувчилик” деган таржималарини учратдим. Маълум маънода бундай таржимани тўғри дейиш мумкин. Аммо аслида “саботаж” сўзининг маъноси қуйидагича: “Зиммадаги вазифаларни қасддан бажармаслик ёки қисман бажариш билан чекланиш. Маълум мақсадни кўзлаб, амалга оширилиши керак бўлган ишга яширинча қаршилик кўрсатиш”.

Ўз халқига ЎЗИНИНГ табиий газини бермаётган мутасаддиларнинг мақсади нима? Агар бу саботаж бўлса, тегишли органлар бунга ўз муносабатини билдириш вақти келмадими? Ёки бу ишнинг кўзини билмаслик, ношудлик натижасими? Кимдир, қачондир бунга нуқта қўйиши керак эмасми?

Тниқли блогер Хушнудбек электр муаммоси ҳақидаги постининг охирида бежиз шундай демаган экан-да: “Минг афсуски, соҳанинг тепасида “сайловингиям, метрополитенингаям, халқингаям...” деганлар ўтирибди шекилли”.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий