среда, 13 ноября 2019 г.

“Овози Самарқанд” газетаси журналистлари – Боғимайдон маҳалласида


Самарқанд шаҳрининг Боғимайдон маҳалласида “Овози Самарқанд” вилоят газетаси таҳририяти яъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Газета бош муҳаррири ўринбосари Тошқул Азимзода ва бўлим мудири Дамир Нуров ўзининг 30 йиллигини қаршилашга ҳозирлик кўраётган газетанинг ўтмиши ва бугуни ҳақида сўзлаб, келажакдаги режалар билан ўтроқлашдилар.

“Овози Самарқанд” матбуот органлири орасида ўз овозига, ўрнига ва нуфузига эга бўлган нашр ҳисобланади. У Ўзбекистонда тожик тилида нашр этилаётган ягона вилоят газетасидир. Унинг жамоаси ўтган йиллар давомида вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, одамларни қизиқтираётган янгиликлар ва гоҳида қийнаётган муаммоларни тилга олишдан чарчамади. 

 
Ҳозирги кунда “Овози Самарқанд” таҳририятида 14 нафар ижодий ва техник ходимлар меҳнат қилмоқда. Газета бош муҳаррири – Баҳодир Раҳмонов.

2015 йилдан бошлаб газета ҳафтада икки марта чоп этилмоқда. Таҳририят қошида фаолият юргизаётган “Овози Самарқанд” кутубхонаси” таҳрир ҳайъати томонидан қатор китоб ва тўпламлар чоп этилди. Жумладан, 2018 йилда  замонавий ўзбек шеърияти намуналарининг таржималаридан иборат “Саодати дўсти” тўплами, жорий йилда “Самарқандда Айнийшунослик” китоби нашр этилди.

Таҳририят газетага асос солинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳам 2020 йилнинг 1 январида нишонланадиган ушбу сана муносабати билан алоҳида тадбирлар режасини ишлаб чиқди ва у вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди. Газета жамоаси аъзоларининг иш шароитини яхшилаш, улар фаолиятини янада тезкор бӯлишини таъминлаш мақсадида таҳририят вилоят ҳокимлиги томонидан хизмат машинаси билан таъминланди ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш учун 182 миллион сӯм маблағ ажратилди.

Учрашув давомида ана шу ва бошқа факт ва рақамлар тилга олинди. Унинг охирида журналистлар йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий