2013/2014 ўқув йили учун Республика олий
таълим муассасаларида таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта
талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартириш
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июль куни тасдиқланган.
Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд
тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида
тўлов-контракт суммаси 6 млн. 750 минг сўмни, иккинчи таълим ҳамда
магистратурасида эса 7 млн. 420 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Бакалавриатура бўйича энг кичик сумма 4 млн. 600 минг сўмни, иккинчи таълим
ва магистратурада 4 млн. 990 минг сўм қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтаман, шартнома асосида таълим олувчи талабалар учун бир қанча
имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан энг биринчиси таълим кредитидир. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида
тўлов-контракт аcосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли
қарорига кўра, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида
тўлов-контракт асосида ўқиш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари
бериб борилмоқда. Мазкур қарор матни билан мана бу ердатанишишингиз
мумкин. Таълим кредитини қандай олиш бўйича маслаҳатни эса Maslahat.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ҳамда “Меҳр
нури” жамғармалари 2005 йилдан буён “Таълим грантлари” дастурини эълон қилиб
боришади ва унда ғолиб бўлганларнинг шартнома пулини тўлаб беришади. Мазкур
грантнинг кредитдан фарқи, тўланган суммани кейинчалик жамғармаларга қайтариш
шарт эмас. Ҳозирда мазкур грант навбатдаги ўқув йили учун танловни эълон қилган
ҳамда ҳужжатлар 5 сентябргача қабул қилинади. “Таълим грантлари” ҳақида “Меҳр
нури” жамғармасининг расмий сайтидан ҳам маълумот олишингиз
мумкин.
Шахсан ўзим, ушбу грант ғолиби бўлганман ва менга 4 йил давомида бакалавр
ҳамда 2 йил магистратура босқичида шартнома пулимни тўлаб беришган. Грант
ҳақидаги шахсий маслаҳатларимниқуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин.
Фақат маълумотлар бироз олдинги, ҳозирда анкетага ҳамда керакли ҳужжатлар
рўйхатига баъзи ўзгартиришлар киритилган.
2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ
таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва
педагогик фанлар, жумладан касбий таълим
|
4 млн 600 минг
|
Гуманитар фанлар
|
|
Ҳаёт ҳақидаги фанлар,
табиий фанлар
|
|
Математика ва статистика,
амалий математика ва информатика
|
|
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар
|
|
Муҳандислик ва муҳандислик
иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари
|
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги
|
|
Ижтимоий таъминот
|
|
Спорт фаолияти
|
|
Атроф муҳит муҳофазаси,
ҳаётий фаолият хавфсизлиги
|
|
Шарқ филологияси, туркий
тиллар филологияси, роман-герман филологияси
|
5 миллион
|
Журналистика ва ахборот
|
|
Ахборот технологиялари ва
ахборот хавфсизлиги
|
|
Қурилиш
|
|
Хизмат кўрсатиш соҳаси
|
|
Транспорт
|
|
Санъат
|
5 млн 400 минг
|
Архитектура
|
|
Иқтисодиёт ва бизнес
|
6 млн 050 минг
|
Соғлиқни сақлаш
|
|
Халқаро муносабатлар
|
6 млн 750 минг
|
Жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар
|
|
Ҳуқуқ
|
2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида МАГИСТРАТУРА
таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва
педагогик фанлар, жумладан касбий таълим
|
4 млн 990 минг
|
Гуманитар фанлар
|
|
Ҳаёт ҳақидаги фанлар,
табиий фанлар
|
|
Математика ва статистика,
амалий математика ва информатика
|
|
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар
|
|
Муҳандислик ва муҳандислик
иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари
|
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги
|
|
Ижтимоий таъминот
|
|
Спорт фаолияти
|
|
Атроф муҳит муҳофазаси,
ҳаётий фаолият хавфсизлиги
|
|
Шарқ филологияси, туркий
тиллар филологияси, роман-герман филологияси
|
5 млн 480 минг
|
Журналистика ва ахборот
|
|
Ахборот технологиялари ва
ахборот хавфсизлиги
|
|
Қурилиш
|
|
Хизмат кўрсатиш соҳаси
|
|
Транспорт
|
|
Санъат
|
5 млн 970 минг
|
Архитектура
|
|
Иқтисодиёт ва бизнес
|
6 млн 640 минг
|
Соғлиқни сақлаш
|
|
Халқаро муносабатлар
|
7 млн 420 минг
|
Жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар
|
|
Ҳуқуқ
|
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 сентябридан амалга
киритилади.
Манба:
Комментариев нет:
Отправить комментарий