воскресенье, 25 августа 2013 г.

Нусрат Раҳмат ва Миршариф Хўжаев билан учрашувларимиздан фотолавҳалар


Дўстларим Нусрат Раҳмат ва Миршариф Хўжаев билан ҳар ойда бир марта оилавий учрашиб турамиз. Мириқиб суҳбатлашамиз. Суҳбатимиз мавзуси ранг-баранг. Чунки акаларимнинг дунёқарашлари кенг, қизиқишларининг доираси чегара билмайди. Энг асосийси, яхшигина ҳордиқ чиқарамиз.



Ёз палласи шаҳардан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламиз. Шунда ош пишириш каминанинг зиммасига тушади, Миршариф ака ўчоққа ўт қалашга киришадилар. Акамиз бу ишда ўзларидан ўтадиган киши йўқ деб, “дўстлар даврасида хизмат кўрсатган кочегар” унвонига эга эканликларини уқтириб қўядилар. Нусрат ака қандай вазифада, деб сўраганларга шуни етказмоқчиманки, у киши ўзларини даврамиз каттаси ва раиси эълон қилиб, узоқдан турган ҳолда биздан ўзларининг қимматли кўрсатмаларини аямайдилар. 

Раисимизнинг олтиндан ҳам қиммат дуолари ва кўрсатган йўл-йўриқлари туфайли олов ўта сифатли ёнади, ош ҳам зўр чиқади.

Энди учрашувларимиз пайтида туширилган айрим суратларни диққатингизга ҳавола этмоқчиман.



Раис бобо тинч уйқуда
Ош тайёр







Қани-қани, ошга марҳамат
Нусрат ака: Ка-а-аттакон асар устида ишлаяпман








Комментариев нет:

Отправить комментарий