воскресенье, 11 августа 2013 г.

Блогимдаги материаллар сони 200 тага етди

Икки йил олдин яхши ният билан блог очган эдим. Шу вақт ичида ундаги материаллар сони 200 тага етди. Ўқувчилар уларнинг қандай эканлигига, савиясига, қай даражада шу куннинг талабига ҳамоҳанг бўлаётганлигига баҳо беришар. Аслини олганда, блог шахсий кундалик саналади. Аммо мен блогимда шахсий фикр-ўйларим билан ўралашиб қолмасдан, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, жамиятимиз ривожига тўсиқ бўлаётган масалаларни кўтаришга ҳаракат қилмоқдаман.

Бу масалалар устида батафсил тўхталиб ўтирмайман. Чунки Би-би-си мухбири саволларига берган жавобларимда бу хусусда анча кенг сўз юритилган. Айримлар учун икки йил ичида 200 материал камдек кўриниши мумкин. Агар миямга келган катта-кичик фикрни ёзиб, блогга жойлаштираверганимда, материаллар сони бир неча марта кўпаярди. Лекин сифату салмоққа путур етарди-да!

Сифатли мақола ёки хабар тайёрлашнинг заҳматлари билан касбдошларим яхши таниш, албатта. Фактларни текшириш, информация манбалари билан бир неча марта учрашиш, кўпгина амалдорлардан ўз вақтида ахборот олиш мушкиллиги каби муаммолар кўп вақт талаб қилади. Масалан, шу кунларда ёритилиши лозим бўлган ўндан ортиқ мавзу тўпланиб қолган. Вақт топиб, имкон бўлганда навбати билан уларни қаламга оларман.

Турли мамлакатлардан блогимга кираётганларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар учун, сизларни хабардор қилиш учун заҳмат чекса арзийди. Фақат илтимос, фикрларингни билдирсангиз. Чиқишларимга шарҳ жуда кам. Сал дадилроқ бўлиш вақти келди! Аксарият журналистни дадил бўлишга чақирди-ю, ўзига қолганда ҳатто оддий бир масалада фикр билдиришдан қўрқади.  

Азизларим, барча эзгу ишларингизга омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Тошпўлат Раҳматуллаев

2 комментария:

  1. Тошпулат ака, сизни бугунги кунда жамият учун энг катта фойда келтираётган журналистларимиздан деб биламан. Бор нарсани очик ойдин, факт ва асосларга таяниб ёзишингизга койил коламан. "Пахта" куйиш сизга ёд тушунча эканлиги, сизни доимий укиб боришимнинг бош сабабидир. Ижоддан тухтаманг, халк дардини, ютугини, хуллас бор нарсани ёзишда давом этинг! Сиздан 200дан, хали 2000, кейин эса 20.000-маколаларни кутамиз.

    Рахмати калон, акаи Тошпулот!

    ОтветитьУдалить
  2. Bu blog bilan BBC radiosidagi intervyudan keyin tanishdim.Maqolalar qiziqarli,o'ylaymanki har qaysi axborot agentliklari sahifasida yoki blogda uchramaydigan maqolalar,xabarlar bu yerda bor.Blogda rus tilida,o'zbek tilida maqolalr bor,lekin tojik tilida maqola uchratmadim.Agar tojik tilida ham u bu narsa yozib tursangiz mamnun bo'lar edik.
    Qiziqarli,kerakli blog uchun rahmat.

    ОтветитьУдалить