Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов округи 20 феврал куни ўзининг биринчи онлайн семинарини ўтказди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргалик кўриш ва уни ўтказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусига бағишланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган сайлов округлари аъзолари ва маҳаллий журналистлар нафақат семинарни кузатиб боришди, балки униннг фаол иштирокчилари бўлишди.
Жумладан, Самарқанд вилоят сайлов округи аъзолари ва ОАВ ходимлари ҳам
семинарни диққат билан кузатиб бориш имконига эга бўлишди. Улар вилоят сайлов
округи матбуот марказида тўпланиб, ўзларинни қизиқтирган масалалар юзасидан керакли
маълумотлар олишга эришдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари хусусида, участка сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масаласи ҳақида, сайлов жараёнида маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларининг сайловолди ва сайлов жараёнидаги ўрни хусусида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов округи раиси Мирзоулуғбек
Абдусаломов ўз чиқиши давомида юқорида тилга олинган масалалар юзасидан
батафсил фикр билдириб ўтди. У мамлакатимизда 9 мингдан ортиқ сайов участкаси,
хорижда эса 44та шундай участка ташкил этилган бўлиб, сайлов комиссиялари
аъзоларининг сони 90 минг кишига яқин эканлигини уқтирди. Ва сўзининг охирида
қўшимча қилди: “Улар алоҳида маблағ
олмасдан, жонбозлик кўрсатиб, сайловни талаб даражасида ўтказиш учун ҳаракат
қилишмоқда. Улар фаолиятини ОАВда ёритишга ҳам эътибор қаритиш лозим”.
Марказий сайлов округи раиси сайлов жараёнида ОАВ ҳам минбар, ҳам
ёритувчи сифатида майдонга чиқишини уқтириб ўтди. Шу билан бирга, журналистлар
фақат ахборот тайёрлаш билан чекланмасдан, таҳлилий мақолалар билан ҳам чиқиши
кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, ўтган парламент сайловлари
ҳақида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг хулосасида айнан мана шу,
яъни журналистлар томонидан таҳлилий материаллар тайёрланмаганлиги
камчиликлардан бири сифатида қайд қилиб ўтилган эди.
М. Абдусаломов сайлов комиссиялари ва ОАВ таҳририятларини чет эллик
кузатувчилар билан ишлашни ўрганиб олишга чақирди. “Жойларда улардан қўрқмаслик
керак, – деди у жумладан. – Уларнинг 99 фоизи бизга хайрихоҳдирлар”.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий