Самарқанд вилоят матбуот уйида вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ўктам Воҳидовнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда экспортга йўналтирилган жаҳон талаблари даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлаштириш ва метрология соҳасининг вазифалари ҳақида сўз юритилди.
Ўз сўзининг аввалида Ў.Воҳидов Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш
тўғрисида”ги Қонунининг талабларига мувофиқ маъёрий ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб
чиқариш ва реализация қилинишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаб ўтди. Шу асосда
бошқарма тадбиркорларга қулай шароит яратиш учун бир қатор ишларни амалга
оширмоқда. Жумладан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар керакли меъёрий ҳужжатлар
билан таъминламоқда, жаҳон андазаларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш учун
корхоналарга корхона стандартларини ишлаб чиқишга кўмаклашмоқда, ишлаб чиқилган
янги маҳсулотга тегишли бўлган стандарт давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.
Бошқарма томонидан ўрта ва кичик бизнес субъектларида ўтказилидиган
давлат назорати текширувлари кескин камайтирилди. Агар бунда беш-олти йил аввал
текширувлар сони 150-200тагача етган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 23тани ташкил этди. Шунингдек,
стандартлаштириш мажбурий талабларини бузганлиги учун хўжалик фаолияти
субъектлларига нисбатан иқтисодий жарималар қўллаш хўжалик фаолияти
субъекларининг мансабдор шахсларига Самарқанд стандартлаштириш ва метрология
бошқармаси томонидан 2104 йил давомида маъмурий жавобгарликка 23 киши тортилган
бўлиб, уларга 4 миллион 654 минг сўм жарима солинди. 2013 йилда эса 35 кишига 5
миллион 274 минг сўм жарима солинган эди.
Матбуот анжумани давомида шу нарсага амин бўлдимки, матбуотимизда ушбу
соҳанинг фаолиятига унча ҳам эътибор берилмас экан. Аслида, стандартлаштириш ва
метрологиясиз турмушимизда бир қадам ҳам қўйиш мумкин эмас. Стандарт талабларини
билиш фақат мутахассисларга эмас, балки истеъмолчи сифатида ҳар биримизга
зарур. Масалан, бирор-бир маҳсулот харид қилаётиб, унинг серитфикатини сўрамаймиз.
Агар у сифатсиз чиқса, қанча овора бўламиз. Демак, стандартлаштириш талабларини
билаш фақат ишлаб чиқарувчига эмас, истеъмолчига ҳам муҳимдир.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий