3 январда Kun.uz сайтида блогер ва журналист Санжар Саиднинг “Металлолом солиғи” сарлавҳали материали эълон қилинган эди. Унда Жиззах вилояти мактабларининг ўқувчиларидан металлолом олиб келиш ёки ўрнига 18 минг сўмдан пул тўлаш талаб қилинаётганлиги ҳақида сўз юритилган эди.
9 январь куни Халқ таълими вазирлиги сайтга жавоб йўллаб, ҳеч ким ўқувчиларни металлолом ёки унинг ўрнига пул олиб келишга мажбур қилмаганлигини маълум қилган.
Бу ерда қайси томон ҳақ? Ким ўз фарзанди,
набираси ёки жиянига металлолом ёки макулатура учун пул тўлаган бўлса, очиқ
ёзсин. Блогимда шарҳ ёзиб қолдириш ёки Фейсбукдаги саҳифамга фикр билдириш мумкин. Ҳаммасини тўплаб вазирликка жўнатамиз.
Энди бунақа ишларга чек қўйиш вақти
етмадими?!
Комментариев нет:
Отправить комментарий