Самарқаннда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 93та корхона,
ташкилот ва муассаса бўш иш ўринлари билан қатнашди. Шундан 347та иш ўрини
квота бўйича ажратилган бўлиб, улар йўлидан адашган, авф этилган ва махсус
рўйхатга турувчи шахсларга мўлжалланган эди.
Ярмарка ўтказилган шаҳар концерт залига эрталабдан одамлар кела
бошлади. Уларни шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва иш берувчиларнинг
вакиллари кутиб олишди. Ҳар бир киши билан батафсил суҳбатлашиб, ихтисоси ва
малакасига қараб иш таклиф қилинди.
Кўпгина мактабларга, айниқса, рус тилида дарс ўтиладиган синфларга
ўқитувчилар керак экан. Масалан, 51-мактабга ярим ставкадан тарих, информатика,
рус тили ўқув фанларидан ўқитувчи лозим, бир ойда оладиган иш ҳақи 807 минг сўмни
ташкил этади. 30-мактабга эса география, биология, мусиқа, бошланғич синф
ўқитувчилари керак. 42-мактабга тарих, география, меҳнат, бошланғич синф
ўқитувчилари лозим. 43-мактаб эса ярмаркада 8та бўш иш ўрини билан қатнашди.
Самарқанд давлат чет тиллар институтига кабинет мудирилиги учун икки
киши ва бир нафар араб тили ўқитувчиси керак экан. “Arxideya motors” МЧЖ ярмаркада
20та бўш иш ўрини билан иштирок этди. “Бизга
“Д” категороясига эга автобус ҳайдовчилари керак”, – деди корхона директори
М.Насимов.
Тиббиёт муассалари ҳам бўш иш
ўринларига ходимлар излаб, ярмаркада қатнашди. Жумладан, шаҳардаги Темирйўл
бирлашган касалхонасига уч нафар врач ва бир нафар лаборант, вилоят кўп тармоқли
тиббиёт марказига эса тўрт нафар врач, провизор технолог, муҳандис ва
санитарка, вилоят 1-қон қуйиш марказига врач, кичик тиббий ходим ва фаррош
керак.
Шаҳар аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Ш.Хударгановнинг берган маълумотларига қараганда, ярмарка
давомида ҳаммаси бўлиб 111 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилган. Улардан 13
нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 35 нафари ҳақ тўланадиган жамоат
ишларига жалб қилинган ва 63 нафарига ўзига мос касб бўйича ишга жойлашиши учун
йўлланма берилган. Улардан 29 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Тўрт йилдан бери ишсиз юрган Нилуфар Аслонова 22-мактабга химия
ўқитувчиси бўлиб ишлаши учун йўлланма олди. Ёш боласи борлиги учун икки йил
ишламасдан уйда ўтирган Саодат Холбоева судмедэкспертиза бюросига ҳамшираликка
юборилди.
Айниқса, Рустам Аҳмедов қувончининг чеки йўқ эди (маълум сабабларга
кўра исми ва фамилияси ўзгартирилган). Унга олий ўқув юртларидан бирига
қоровуллик вазифасида ишлаш учун йўлланма берилди. У бундан уч ой олдин жазони
ўташ муассасидан озод этилган экан. “Мен
ҳаммаси бўлиб 20 йил ўтириб чиққанман. Энди меҳнат қиламан, ҳалол йўл билан пул
топаман. Кеч бўлса ҳам хатоларимни англаб етдим”, – деди Аҳмедов биз билан
суҳбатда.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар
Комментариев нет:
Отправить комментарий