четверг, 10 июля 2014 г.

Нега кондуктор автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашди?

Автобус ҳайдовчиси кондукторга кунлик иш ҳаққини бермасдан, йўловчилардан 100 сўмдан ушлаб қолгани етишини уқтирди.
Қайтим ўрнида - сақич 

 Яқинда автобусда кетаётиб хунук бир ҳангоманинг шоҳиди бўлдим. Кечки пайт эди. Автобус “Сиёб бозори” бекитига етиб келиши билан кондуктор ҳайдовчидан кунлик маошини беришини талаб қилди. Ҳайдовчи кондукторга (коллеж ўқувчиси бўлиши керак) “ҳаққингни териб олдинг, шу етади”, деди жаҳл билан. Бу гапларни эшитган кондуктор нима ҳақида сўз кетаётганлигини тушунмаганлигини айтиб, бир кунлик маоши – 25 минг сўмни талаб қилаётганлигини таъкидлади..
Ҳайдовчи кондукторга кун бўйи йўловчиларга 100 сўмдан кам қайтим бериб, ҳаққини етарлича олганлигини уқтирди. Ҳайдовчи томонидан масала бундай қўйилишини кутмаган йигитча жиғибийрон бўлиб, “менга қолган 100 сўмга кўз олайтирманг, уни деб мен йўловчилардан қанча гап эшитдим. У менинг ҳалол топганим. Сиз менга ҳаққимни беринг”, деб туриб олди. Ҳайдовчи унинг бу сўзларига эътибор қилмасдан, унга кўзидан йўқолишини буюрди.

Самарқандликлар ва бу кўҳна шаҳарда шу кеча-кундузда бўлганлар гап нима устида кетаётганлигини пайқаган бўлишса керак. Июнь ойининг охирларида автобус йўлкираси 500 сўмдан 700 сўмга ошган эди. Кўпдан бери муомалада 100 сўмлик бўлмаганлиги боис кондукторлар 1000 сўм берган йўловчиларга 200 сўм қайтаришмоқда. Бу кўп ҳолларда жанжалу турли асаббузарликларга сабаб бўлмоқда. Йўловчи қайтимини талаб қилганда эса айрим кондукторлар гўгурт ёки сақич беришмоқда.


Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий