воскресенье, 30 июня 2019 г.

Боғимайдон маҳалласида “Маҳалла куни” доирасида кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят кенгашининг талаби бўйича ҳар ойнинг охирги шанбаси “Маҳалла куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан барча маҳаллаларда МФЙ кенгаш йиғилишлари ўтказилади. 29 июнь куни ана шундай йиғилиш Боғимайдон маҳалласида бўлиб ўтди. Унда қатор долзарб муаммолар кўриб чиқилди.

Жумладан, кун тартибидаги “Жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида” профилактика инспектори Шуҳрат Лутфуллаев ҳисобот берди. У ўтган олти ой давомида маҳалла ҳудудида жиноят содир этилмаганлигини уқтирди ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қилинадиган ишлар устида тўхталди.
 
Кенгаш йпғилиша давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг маҳалла институтининг мавқеини ошириш, улар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган қаруру фармонлари талаблари ҳақида сўз юритилди.
 
10 июлгача вакиллар йиғилишини чақириш ва унда профилактика инспектори, 60-мактаб директори ва 3-оилавий поликлиникаси “Боғибаланд” филиалининг мудирининг жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширган ишлари ҳақида ҳисоботи тинглаш хусусида қарор қабул қилинди.  

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий