суббота, 1 июня 2019 г.

Бу йилги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ўзгача ўтади

Бу йил ўн иккинчи марта ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўзгача тартибда, қатор янгиликлар билан ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда журналистларга Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ахборот берди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 26 февралдаги қарорига кўра тадбир 26-30 август кунлари анъанавий равишда Самарқандда бўлиб ўтади. Ушбу қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси 25 апрель куни “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказил тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

“Қарор ва низом талаблари асосида биз тайёргарлик ишларини бошлаб юбордик. Қайси ташкилот, қайси раҳбар нима ишга масъуллиги белгилаб олинди. Ҳоирги вақтда фестиваль рамзини янгилаш устида иш олиб борилмоқда”, – деди Р.Қобилов.

Бу йилги мусиқа фестивалига 33та давлатдан 500 нафарга яқин иштирокчи келиши кутилмоқда. Мамлакатимизда алоҳида мақом ва бахшичилик фестиваллари ўтказилганлиги сабабли қатнашувчилар сафида ўзгариш юз бериши турган гап.

Тадбирнинг асосий саҳнаси Регистон майдонида ўрнатилади. Шу билан бирга самарқандликлар ва шаҳар меҳмонлари кўча ва майдонлар қўйиладиган катта мониторлар орқали санъат усталарининг чиқишларини томоша қилиш имконига эга бўлишади. Бахшичилик фестивалида ташкил этилганидек, Регистон майдони атрофида вилоятларнинг павильонлари барпо этилади. Ҳар бир ҳудуд ўз маданияти, санъати, ҳунармандчилигини кўз-кўз қилиш имконига эга бўлади.

Низоми кўра, Гран-при соҳиби 10 000 АҚШ доллари билан тақдирланади. Биринчи ўринни олганга 5000, иккинчи ўрин эгасига 3500 ва учинчи ўрин соҳибига 2000 доллар мукофот берилади.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий