воскресенье, 30 июня 2019 г.

Чашма маҳалласида Президентининг бешта муҳим ташаббусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.



Чашма МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий соҳаларга оид, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича бешта муҳим ташаббусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Унда Чашма, Сўзангарон, Устозлар, Ғафур Ғулом, Гўри Амир, Абдулла Қаҳҳор, Халфа Иброҳим, Хўжа Аҳрори Вали,     Хўжа Абду Дарун, Қўшчинор, Иброҳим Хўжа МФЙлари фаол катнашдилар.
 
1-йуналиш буйича мусиқа ва рассомчиликда фахрли ўринларни Қўшчинор ва Иброҳим Хўжа МФЙ, 2-йуналиш – спорт соҳасида Хўжа Аҳрори Вали ва Намозгоҳ, 3-йуналиш – компьютер технологиялари бўйича Чашма ва Сўзангарон, 4-йўналиш – китобхонлик бўйича Сарбон ва Дари Занжир, 5-йўналиш – хотин-қизларни бандлиги тикувчилик соҳасида Чашма ва Халфа Иброҳим МФЙдан иштирок этган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Мукофотлар ғолиб ва совриндорларга   фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маҳалла Самарқанд вилоят ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари томонидан топширилди.



                           

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий