среда, 8 августа 2012 г.

Муборак Рамазон ойидаги саховатпешалик


Халқимизнинг меҳр-шафқат, мурувват, ўзгалар ҳолидан хабар олиб туришдек азалий одати ушбу муборак Рамазон ойининг ҳар бир кунида янги қирралари билан намоён бўлмоқда. Саховатпеша юртдошларимизнинг эҳсони турли кўринишда намоён бўлмоқда. Кимдир ифторлик ташкил қилса, бошқа биров муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатмоқда, яна биров зиёфатга кетадиган маблағни ободонлаштириш ишларига сарфламоқда. 

Куни кеча Самарқанддаги 9-Меҳрибонлик уйида бўлганлигимда бу ердаги тарбияланувчиларга шаҳримиздаги ўқув марказларидан бирининг совға-салом улашаётганлигининг устидан чиқиб қолдим. Ҳар бир болажон дафтар, расм дафтари, рангли қалам, пластилин, ўйинчоқ ва  турли ширинликлар солинган халтачани қувонч билан қабул қилиб олаётганлигини кўриб, мурувватли кишилар кўпаяверсин, бундайларга минг тасанно, дегим келди.

9-Меҳрибонлик уйи директори Манзура Розиқова ҳомий ташкилот ва унинг раҳбарига кўрсатилган саховат учун 99 нафар тарбияланувчи ва бутун жамоа номидан ташаккур билдириб, ишларига омад ёр бўлишини тилади.    


Комментариев нет:

Отправить комментарий