Самарқандда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Алишер Норбоевнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. У “Реклама ҳақида”ги Қонун
ҳамда мамлакат Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий
мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг
ижроси қандай бораётганлигига бағишланди.
Юқорида тилга олинган қарорда
давлат мулки объектлари, жумладан қурилиши тугалланмаган объектларни инвестиция
киритиш ва янги иш ўринлари яратиш мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида
танлов асосида тадбиркорлик субъектлариги бериш вазифаси топширилган эди. Яъни инвестиция
киритиш, янги иш ўринлари яратиш мажбуриятини олган тадбиркорга объектлар бепул
берилиши керак эди.
Ана шундай 21та давлат мулки объектига 80 талабгор томонидан
буюртманома тақдим этилди. Улар вилоят ҳудудий танлов комиссияси томонидан
кўриб чиқилди. Улардан инвестиция киритиш миқдори, яратиладиган янги иш ўринлари
сони, бажариш муддати ва ташкил этиладиган фолият тури бўйича бошқа
талабгорларнинг инвестиция таклифларига нисбатан вилоят иқтисодиёти учун
самаралироқ бўлганлари танлаб олинди.
Натижада объектларга жами 17 миллиард сўмдан зиёд инвестиция киритиш
орқали бўш турган объектларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари йўлга
қўйилиб, камида 947та янги иш ўринлари яратилади.
А.Норбоевнинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати томонидан вилоятдаги
самарадорлиги паст бўлган 6та йирик корхонани чет эллик инвесторларга сотиш
мўлжалланган. Булар – “Сино”, “Самарқандмармар”, “Оҳалик-Ломан парранда”, “Самарқандкимё”
корхоналари, Ховренко номли АК ва “Каттақўрғон ёғ-мой комбинати”дир.
Яроқсиз объектларни бузиш натижасида бўшаган 9 гектар ер майдони
белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратилган.
Булардан ташқари, хусусийлаштирш ишларини талаб даражасида амалга
ошириш учун ҳудудий бошқарма томонидан қатор вазифалар амалга оширилган.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий