суббота, 18 января 2014 г.

Улуғ маърифатпарвар хотирасига эҳтиром

19 январ – буюк мутафаккир, маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун арафасида Самарқандда алломани хотирлаш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир бобокалонимизнинг вилоят педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳовлисида ўрнатилган бюсти пойига гулдасталар қўйиш билан бошланди.

Бир гуруҳ зиёлилар иштирокида ўтган тадбирни ушбу институт ректори Азамат Курахмедов очиб, Беҳбудийнинг серқирра фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг  сўзга чиққан Беҳбудий мероси тарғиботчиси, унинг бюстини ўрнатишда жонбозлик кўрсатган ёзувчи Нусрат Раҳмат, маърифатпарварнинг эвараси Шоҳрух Беҳбудий ва бошқалар алломанинг юртимиз фани, маданияти, маърифатига қўшган ҳиссаси хусусида фикр юритдилар.

Жумладан, Нусрат Раҳмат Беҳбудий меросини ўрганиш муҳимлиги ҳақида сўз юритар экан, унинг ўқиш ва ўрганиш хусусидаги ўгитлари ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини уқтирди.

Тошпўлат Раҳматуллавев


Комментариев нет:

Отправить комментарий