Ёзувчи Нусрат Раҳмат тут сайлига таклиф этганда,
бунақаси йўқ эди-ку деб, аввалига ҳайрон бўлган эдим.
Самарқанд туманининг Равонак қишлоғида истиқомат қилувчи Нусрат ака
бизни тутхўрлик баҳонасида бир пиёла
чойга таклиф этдилар. Таклиф ҳам ўзига хос тарзда бўлди: “Қовун сайли бор, гул
сайли бор, биз тут сайлини ташкил этсак,
нимаси ёмон. Ҳозир айни пайти. Келин билан келинг, бошқаларга ҳам жуфт бўлиб келишларини
уқтирдим. Аёлларимиз ҳам бир очилиб-сочилиб ўтирсин-да”.
Ширин тут меваси атрофида ширин, дилтортар суҳбат анча давом этди. Ижод,
шеърият, ҳозирги журналистикамизнинг аҳволи атрофида анча фикр юритдик. Суҳбатимизни
ҳар замонда Нусрат акамизнинг ҳеч кимда бўлмаган кучли кулгулари бўлиб турарди.
Тут сайли ажойиб ўтди. Тут мавсуми қисқагина давр. Ўтиб кетмасин. Табиатнинг
бу ажойиб неъматидан тўйиб истеъмол қилишни ёддан чиқарманг!
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий