Тутдан тўйиб еб қолинг, мавсум ўтиб кетмасин. Унинг кони фойда. Мевалар
орасида бундайи кам.
Дарҳақиқат, тут мавсуми айни қизғин паллага кирди. Тез кунда тут
емаганлар армонда қолиб кетиши мумкин. Бу йил қишнинг қаттиқ келиши унинг
ҳосилига салбий таъсир қилди. Инсон организми учун ҳар томонлама фойдали бўлган
табиатнинг бу неъматини Самарқандда яна бир ҳафта тановул қилиш мумкин.
Падарраҳмат, савобталаб одамлар кўп-да юртимизда! Ана шундайлар
маҳалламиз чойхонаси ва масжиди ҳудудида вақтида бир нечта тут дарахти ўтқазиб
кетишган. Ҳозир уларнинг ҳосилидан кўпчилик баҳраманд бўлмоқда. Доимо тут
мевасидан тановул қилгандан кейин ёки унинг соясида ўтирганда, дарахтни
ўтқизган, уни пайванд қилганларни ёдлаб, улар ҳақига дуолар қиламиз.
Дарахт ўтқазишнинг савоби чексиз деганларининг маъноси шу бўлса керак.
Шундай эмасми?
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий