вторник, 20 мая 2014 г.

Жамоат транспорти фаолияти яхшиланадими?

Самарқанд жамоат транспорт раҳбарларининг фақат “план”, пул орқасидан қувмасдан, аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтиришни ҳам ўйлайдиган вақти келадими?

Кўҳна шаҳримизда жамоат транспорти, айниқса, автобуслар хизматининг ўта аянчли аҳволи аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Чунки автобусга минган йўловчи манзилига етиб боргунича кўпгина нохуш ҳодисларнинг гувоҳи бўлади. Мана улардан айримлари.

Ҳайдовчилар ҳеч қандай графикка амал қилмай ишлашади. Уларнинг ягона “графиги” қўл телефони орқали бир-бирини огоҳлантириб туришдан иборат. Бир ҳайдовчи иккинчисига айни пайтда қайси бекатда эканлигини сўраб туради ва шунга қараб ҳаракат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда у бир бекатда 10-15 дақиқиқагача туриб қолиши мумкин. Мабодо бир йўналишда ўз рақобатчисини учратиб қолса (масалан, 51 ва 52, 19 ва 60, 30 ва 35 каби йўналишларда ҳаракат қилувчи автобуслар), қувди-қувди ўйинини томоша қиласиз. Йўловчилар хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидалирини назар-писанд қилмасдан рақобатчидан ўтиб кетишга интилади.

Автобусларнинг айрим бекатларда, масалан, “Микрорайон”, “Поворот”, “Вилоят шифохонаси”, “Зебо”, “Сиёб тиббиёт коллежи”, “Талабалар хиёбони” кабиларда 3-4 дақиқа туриб қолиши одатий ҳолга айланган. “Сиёб бозори” бекатидаги аҳволни сўз билан ифодалаш жуда мушкул. Бу охирги бекат эмаслигига қарамасдан, автобуслар бу ерда 6-8 дақиқадан 15 дақиқагача тўтаб туришади. Йўловчиларнинг ҳақли эътирозига “ёқмаса таксига ўтиринг, 300 минг сўм планимни сиз берасизми”, деган сўзлар билан уларга ҳамла қилишади. Ваҳоланки, айрим автобуслар схемасида бу ерга кириб ўтиш белгиланмаган.

18 май куни ярим соат “Сиёб бозори” бекатида автобуслар келиб-кетишини кузатдим. Мана қандай манзаранинг гувоҳи бўлдим.

Автобус йўналиши
Давлат рақами
Бекатга келган вақти
Бекатдан жўнаган вақти
Тўхтаб турган муддати- дақиқа
45
30 418 ААА
17-10
17-16
6
219
30 304 ААА
17-10
17-16
6
18
30 850 FAA
17-11
17-19
8
13
30 417 FAA
17-12
17-22
10
9
30 318 AAA
17-14
17-27
13
19
30 455 AAA
17-14
17-25
11
31
30 381 AAA
17-19
17-34
15
52
30 R883 FA
17-19
17-25
6
37
30 675 HAA
17-21
17-29
8
45
30 465 AAA
17-21
17-30
9
37
30 898 HAA
17-22
17-32
10
19
30 440 AAA
17-24
17-34
10

Ушбу бекатдаги аҳвол тасвирлаган видео лавҳа билан интернетда танишишингиз мумкин. Лавҳанинг номи “Автобардак у Сиабского рынка”

Автобусларнинг кўп вақт ва тартибсиз туришини “Кафтархона” бекатида ҳам кузатиш мумкин. Улар Панжакент кўчасида, шундайгина катта йўл устида тўхтаб туриб, йўл ҳаракатига хавф солишади. Бунга, афсуски, ҳеч ким эътибор қаратмай қўйган.

Хизмат кўрсатиш маданияти билан боғлиқ катта муаммо бу кондукторлар билан боғлиқ масаладир. Кўп ҳолларда мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ёшидагилар ҳайдовчига пул тўплашга ёрдам беришади. Уларни том маънода кондуктор деб бўлмайди. Улар пул йиғиб олишдан бошқасини билмайди. Салон ичидаги тартибга, тозаликка эътибор қаратишмайди. Уларни айрим йўловчилар осонликча алдашади. Тўғри келган қизил рангдаги гувоҳномани кўрсатиб, йўлкирани тўламасдан, автобулсдан тушиб кетишади. Боз устига бундай “кондукторлар”нинг бақир-чақирлари йўловчилар меъдасига тегиб кетди.  

Яна бир камчилик устида тўхалмоқчи эдим. Ёз жазирамасига қарамасдан, автобусларда ҳеч бўлмаса оддий парда ҳам йўқ. Кондиционер ўрнатиш муаммо бўлса, парда-чи? Унга ҳам маблағ йўқми?

Ишқилиб, жамоат транспорти муаммоларини ҳал қилишни нимадандир бошлаш керак. Бу нафақат самарқандликлар учун, балки шаҳримизга келаётган меҳмонлар олдида уятга қолмаслигимиз учун ҳам зарур.  


Тошпўлат Раҳматуллаев

2 комментария:

  1. автобусларга парда урнатиш мумкин эмас экан рейд булган эди тухтатиб дан ходимлари пардаларни ечишни буюрган

    ОтветитьУдалить
  2. Автобус шоферлари "камикадзе" туркумига кирадилар улар йулга чикганда улар учун йул факат уларники атрофдаги машиналар кузларига куринмайди остановкадан бирдан биринчи полосага чикиб харакатланиб кетадилар ва полоса устида тухтаб одам олиш одатий холга айланган...Агар ахамият берсангиз 10 автобусдан 9 таси камида 4 томон урилиб бошкаттан краскаланган шпаклевкалари узилиб етибти бу нимадан албатта "камикадзе" усулида бошкаргандан...

    ОтветитьУдалить