Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округи бўйича сайловчилар сони 2 миллион 294 минг 602 кишидан иборат. Бу ҳақда округ сайлов комиссияси раиси Яхшинор Аллаёров 20 январда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган брифингда маълумот берди.
Я.Аллаёров Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 7 январдаги қарори
билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари
доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов
округлари тузилганлигини маълум қилди. Жумладан, Самарқанд вилоятида
7-Самарқанд сайлов округи ташкил этилди. 16 январда эса округ сайлов
комиссиялари таркиби тасдиқланди.
Ҳозирга келиб 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раис, раис
ўринбосари, котиб ҳамда 8 нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди. Сайловни ёритиш
бўйича вилоят матбуот маркази ташкил этилди.
Айни пайтда сайлов участкалари ташкил этилмоқда. Сайлов участкалари,
қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат
бўлиши кўзда тутилган. Я.Аллаёров сайлов участкалари сайловга камида 60 кун
қолганда тузилишини ва бу иш 28 январга қадар амалга оширилиб, бу ҳақда
газеталар орқали аҳолини хабардор қилиш режалаштирилганлигини уқтирди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий