среда, 14 января 2015 г.

Самарқандда Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқандда 14 январ куни эрталаб Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар жамоатчилиги вакиллари, жумладан, меҳнат фахрийлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, ҳарбийлар иштирок этишди. Байрам муносабати билан вилоятнинг шаҳар ва туманларида қатор тадбирлар ўтказилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий