Ижтимоий тармоқларда турли лақаб ёки бошқа ном билан фаолият юргизаётган кимсалар туҳмату буҳтонларга берилиб, ўзгаларни бадном қилишга интилаётганлиги ўта нохуш ва афсусланарли ҳолатдир.
Ҳар бир нарсани, ҳатто илм-фанни ҳам эзгулик ёки
ёвузлик йўлида ишлатиш мумкин. Худди шундай ижтимоий тармоқлар орқали аксарият
ўзига, ўзининг дунёқарашига мос дўст, суҳбатдош, маслакдош қидиришга ҳаракат
қилса, айримлар ушбу тармоқларни туҳмату бўҳтон, фисқу фасод маконига
айлантиришга уринмоқда. Ҳатто улардан ўз ғаразли мақсадлари йўлида
фойдаланувчилар бор.
Ижтимоий тармоқлар кўзгу сифтида жамиятимиздага шу
кундаги воқеликни акс эттирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўзини саводли, ақлли
деб биладиган, ёзиш-чизишдан, маълум даражада компьютердан хабардорларнинг бир
қисмида муомала, баҳс маданияти етишмаслигининг гувоҳи бўляпмиз. Шундай экан,
бошқалардан нима кутиш мумкин? Афсуски,
мавжуд ҳолатни қабул қилишга мажбурмиз.
Лекин дилга ором берадиган жиҳати шундаки, биз ҳаётда
бўлгани каби ижтимоий тармоқларда ҳам ўзимизга дўстни танлаб олишимиз мумкин. Дастлабки
пайтларда ўз номини, кимлигини, иш жойини кўрсатмаган, сурат қўймаган шахсларни
“дўст” сифатида қабул қила бошлаган эдик. Энди, тажрибадан келиб чиққан ҳолда, сарагини
саракка, пучагини пучакка ажратиш вақти келди, деб ўйлайман.
Тутуриқсиз постлар, шарҳлар ёзадиганларни, турли лақаблар
остида жавобгарлик ва масъулиятни сезмаган ҳолда ўзини “қўрқмаслар” сафига
киритаётганларни “дўстлар” рўйхатидан ўчириб ташлаш айни пайти ҳозир. Бундайларни
“дўст” деб аташ бу сермаъно сўзнинг қадрини тушуриб юбориши мумкинлигини эсдан
чиқармайлик.
Афсуски, ана шундай бетайин кимсалар, провакаторлар
ўзгаларнинг саҳифасига кириб, ҳар хил мақола, шарҳ ва суратлар жойлаштирмоқда. Ўзингиз
билмаган ҳолда қайсидир аҳмоқ ва нокаснинг “шериги” бўлиб қолишингиз ҳеч гап
эмас. Мана, бир мисол. 25 январда Ozi Bilgan лақаби билан Фейсбукда у-бу нарса ёзиб
турган номаълум шахс менинг номимни қўшиб, ""Масхарабозликми ёки
шармандалик" сарлавҳали материални тарқатибди. Унга кўзим тушиши билан
ёзувни ўчириб, ўша кимсани дўстлар рўйхатидан гумдон қилдим. Икки кун ўтгач, ана
шу мақола бошқа фойдаланувчилар номадан ҳам тарқатилди. Қизиғи шундаки, ўша
нокаснинг саҳифасида ушбу мақола қўйилмаган. Шунинг ўзи масхарабозлик ва
шармандалик эмасми?
Бу яна бир марта номсиз ва суратсиз шахслар билан
алоқа ўрнатмаслик зарурлигини исботлаб турибди. Келинг, ижтимоий тармоқлардан
бир-биримизни маънан бойитиш йўлида, билимимизни ошириш, ўз устимизда ишлаб,
ҳар томонлама мукаммал инсонлар бўлиб етишиш учун фодаланайлик.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий