Дарҳақиқат, Боғибаланд анжири ўзининг таъми ва шифобахш хусусиятлари
билан ажралиб туради. Боғибаланд – Соҳибқирон Амир Темур асос солган машҳур
боғлардан бири. У эски Кўҳак, ҳозирда Чўпонота деб аталаётган тепаликнинг ён
бағрида жойлашган.
Мутахассисларнинг фикрича, айнан ана шу тепалик анжирзорни шимолдан
эсадиган совуқ шамолдан ҳимоя қилади ва кун бўйи қуёш нуридан баҳраманд бўлган
тошлардан тараладиган иссиқлик анжир мевасининг таъмига ижобий таъсир ўтказади.
Ҳозирда анжир мевасининг шираси баланд бўлиб, айни кунлар анжирхўрликка,
анжир сайлига чиқадиган пайт. Аммо жуда оз фурсат қолди. Куни кеча анжирзорга
бориб, бунинг гувоҳи бўлдим. Дарахтларда, боғ соҳибларининг уқтиришича, 15-20
фоиз ҳосил қолган экан. Демак, ушбу ўта хосиятли мевадан баҳраманд бўлиш учун
ҳали вақт бор.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий