вторник, 15 сентября 2015 г.

Самарқанд вилоят халқ таълими – рақамларда

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. Унда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов чиқиш қилди. Маърузада ҳамда журналистларга тақдим этилган пресс-релизда жуда кўп маълумот ва рақамлар келтирилганлиги боис, фақат айрим рақамларни келтириш билан чекланаман. Чунки ҳақиқий таҳлил учун мавжуд ҳолатни алоҳида ўрганиб, ютуқ ва камчиликлар ҳамда муаммолар хусусида сўз юритишга тўғри келади.  

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида қўйидагилар мавжуд:

Умумтаълим мактаблари – 1210та;
Мактабгача таълим муассасалари – 556та;
“Баркамол авлод” болалар марказлари – 17та.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари – 46та.
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари – 26та.
Меҳриборнлик уйлари – 10та.
Махсус мактаб ва мактаб-интернатлар – 10та.
Ахборот-ресурс марказлари – 17та.
Шунингдек, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолият юргизмоқда.

Вилоят умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 527130 нафар ўқувчига 46207 нафар ўқитувчи таълим бермоқда. Ўқитувчилардан 34770 нафари олий ҳамда 11437 нафари ўрта махсус маълумотга эга.

2015 йил Инвестиция дастурига кўра вилоятдаги 57та умумтаълим мактабида қарийб 51 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, 7та янги мактаб қурилди, 45та мактаб биноси реконструкция қилинди ва 5таси мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 30та мактабгача таълим муассасаларида деярли 15 миллиард сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Ўтган ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 54703 нафар ўқувчи битирди. Бу олдинги йилга нисбатан 2569 нафар камдир. Битирганлардан 50,9 нафарини ўғил болалар, қолганини қиз болалар ташкил этади. Битирувчилардан 54614 нафари ёки 99,8 фоизи ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқишини давом эттирмоқда.

Умумтаълим мактабларида ташкил этилган 4352та чет тили хоналарини зарурий мебель, маиший техника, ўқув ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозлаш учун 1,8 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Пресс-релизда келтирилган бошқа кўплаб рақамлар билан танишиб, вилоят мактаб ўқувчилари халқаро спорт мусобақаларида ва Ўзбекистон биринчилигида, фан олимпиадаларида ва турли кўрик-танловларда ғолиб чиқишганидан хабардор бўлиш мумкин. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари ҳам мамлакат миқёсида ўтказилган танловларда ғолиб бўлганликлари ёки фахрий ўринларни эгаллаганликлари ҳақида батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.

Ушбу ҳужжатда вилоятда амалга оширилган ишлар орқали “умумий ўрта таълимнинг Давлат стандартларида белгиланган талабларнинг сифатли бажарилиши таъминланиб келмоқда”, деган хулоса чиқарилган.

Тошпўлат Раҳматуллаев






Комментариев нет:

Отправить комментарий