понедельник, 31 октября 2016 г.

Самарқандда яна бензин тақчил


Бутун мамлакатимиз бўйича бензин нархи бир хил – 2800 сўм этиб белгилангандан кейин Самарқандда яна бензин тақчиллиги кўзга ташлана бошланди. Айни кунларда Узгазойлга қарашли АЁҚШдан ташқари деярли барча бошқа “заправкалар” ишламаяпти. Қўлда бензиннинг бир литри 3600-3800 сўмдан сотилмоқда.

Турли ҳажмдаги идишларни бензин билан тўлдириб, катта йўллар четида териб қўйиб бемалол савдо қилаётганлар сони анча кўпайган. Айниқса, Навоий шоҳ кўчаси, Зарафшон трактида бундай бизнес билан шуғулланаётганларнинг сони бисёр.


Нега бензиннинг қимматлашиши унинг тақчиллигига сабаб бўлди? Бу саволни АЁҚШ ходимларига берганимда, улар сирли бир қараш билан “ҳамма гап “шапка”да” дейишди. Ҳа, “шапкангга” ўт кетсин-а!  

Комментариев нет:

Отправить комментарий